O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Нуқталарда акс этган қалблар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Жорий йилнинг 28 январ куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда Жиззах вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган маҳсус мактаб интернати   билан ҳамкорликда Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ўқув залида “Нуқталарда акс этган қалблар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
Давра суҳбатини фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими кутубхоначиси Д.Эргашова олиб борди, унда дастлаб фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими кутубхоначиси Д.Ибатова сўзга чиқиб Льюдовек Льуи Брайльнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумот берди. У ўз сўзида: “Маълум бўлишича, инсоният 5-6 минг йилдан бери турли шаклдаги ёзувлардан фойдаланиб келади. Одамлар дастлаб тошларга, чорва ҳайвонлари терисига, турли матоларга, деворларга ёзишган бўлса, кейинчалик қоғоз кашф этилиб, битиклар унга муҳрланган. Қоғозга ёзиш усули тараққий этиши натижасида китобат санъати юзага келдики, у туфайли биз аждодларимизнинг турмуш тарзи, бетакрор мероси ва қадриятларини ўрганиб, келажак сари собитқадамлик билан илгарилаб бормоқдамиз.
Катта қалб эгаси, буюк ихтирочи Льуи Брайль 1852 йилнинг 6 январида оламни тарк этган бўлсада, ўзининг бир неча ажойиб кашфиётлари туфайли ҳамон яшаб келмоқда. Ҳа, дунёдаги миллионлаб кўзи ожизлар Льуи Брайль ёзуви орқали ҳаётни теран идрок этиш, илм-фан ганжиналарида яширинган асрорларни очиш, кўплаб йўналишларда изланишлар олиб бориш имконига эгадирлар деб ўз сўзини якунлади.
Давра суҳбатида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган маҳсус мактаб интернати ўқувчилари томонидан шеърлар ижро этилади.
Давра суҳбатида 15 нафар иштирокчи қатнашди.

odamlar
ikki kishi
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish