Хоразм вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Зукко қизлар” беллашуви ўтказилди
Хоразм вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг ташаббуси билан Урганч шахар “Гулшан” маданият маркази хамда Хива шахар 121-сон кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати билан хамкорликда “Гулшан” маданият маркази залида 5 март куни Ўзбекистон халқ шоираси, Мехнат қахрамони, таржимон Зулфия Исроилова (1915-1996) таваллуд топган кунининг 105 йиллиги, хамда 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами кунига бағишлаб “Зукко қизлар” беллашуви бўлиб ўтди.
Беллашувни Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори Зерипбой Собиров очиб берди. Беллашувда олтита қиз иштирок этиб, тўртта шарт бўйича мусобақалашдилар ва 121-сон кўзи ожиз болаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчи қизлари ўзларининг зукколикларини намойиш этдилар. Тадбирда иқтидорли қизлар тезкор саволларга жавоб қайтариб, Зулфияхоним шеърлари бўйича бахрубайт, ўзларининг сахна кўринишлари, куй ва қўшиқлари билан тамошабинларни ўзига жалб қилишди. Беллашувда фахрли 1-ўринни 100 балл жамғарган 9 синф ўқувчиси Рўзметова Гулмира, 2-ўринни 91 балл билан 10 синф ўқувчиси Рустамова Райхона, 3-ўринни 82 балл билан 9 синф ўқувчиси Собирова Озода эгалладилар. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлимининг ёш китобхон қизлари эса ўзларининг бахорий шеър ва рақслари билан тадбирга файз улашишди. Тадбирда Урганч шахар “Гулшан” маданият марказининг бир гурух санъаткорлари аёлларни мадх этувчи қўшиқлардан ижро этишди. Тадбирда Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси тамонидан “Яна элимизда муқаддас айём” мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этилди. Китоб кўргазмасига қўйилган адабиётлар йиғилганларни ўзига жалб қилди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят бўлими, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлимлари беллашув совриндорларини ва иштирокчиларини ўзларининг эсталик совғалари билан тақдирладилар. Ўтказилган ушбу тадбир тамошабинларда катта таъссурот қолдирди.