O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Фарғона вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “5 та муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида” номли кўрик-танлов ўтказилди

 

Олтиариқ маданият бўлими маданият саройи, Олтиариқ тумани халқ таълими бўлими Фарғона вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси Олтиариқ тумани филиали, ҳамкорлигида   жорий йилнинг 25 февраль куни давлат раҳбаримизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни бажаришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди
“5 та муҳим ташаббус – эртамиз эгалари истиқболи йўлида” деб номланган кўрик-танловда санъат, шеърият, рақс, мусиқа, хунармандчилик, рассомлик йўналишлари бўйича болажонлар билим ва иқтидорларини намойиш этдилар. Кўрик-танлов Олтиариқ тумани маданият саройи  тадбирлар залида бўлиб ўтди. Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, ёш авлоднинг маънавий оламини бойитиш, маданий савиясини юксалтириш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва давом эттириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келаётган ушбу танловда бир қатор иқтидор болажонлар ижоди кенг оммага  намоён қилинади. Кўрик-танловда Президентимизнинг 4 ташабусида кўрсатилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш каби мақсадлар ҳам кўзда тутилди. Кўрик танловда туманнинг барча ўрта мактаб ўқувчилари қатнашдилар. Тадбир учун кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Китобсиз тарақиётга ва буюк мақсадга эришиб бўлмайди”номли кўргазма ташкил этилди. Тадбирда 58 нафар мактаб ўқувчилари қатнашдилар, уларнинг ижодларига холисона баҳолар берилди. Танлов ғолиблари 5 йўналиш бўйича тақдирланди. 1чи йўналиш- миллий чолғу асбоблар бўйича – Вакилова Мохинур; 2чи йўналиш – рақс санъати бўйича – “Гуллола” рақс гурухи кизлари; 3чи йўналиш – шеърият бўйича – Абдухакимова Мадинабону; 4чи йўналиш аския бўйича  – Бобоев Азимбек; ва 5 чи йўналиш қўшиқчилик санъати бўйича – Сирожидинов Умиджонлар. Тадбирда қатнашиб ўрин эгалламаган болакайларнинг барчасига эсдалик совғалари топширилди.Кўрик танлов кўтаринки рухда ўтказилди.

odamlar

 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish