Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида “Гулданда гўзал гулойимларим” номли тадбир ўтказилди
Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида Севимли шоира Зулфияхоним таваллудининг 105 йиллиги ҳамда 8-март халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб, “Гулданда гўзал гулойимларим” номли тадбир бўлиб ўтди
Тадбирда кутубхона фаол китобхонлари, фахрий ўқитувчилар, шоирлар, Самарқанд шаҳар 37-умум таълим мактабининг ўқувчи қизлари, Сиёбча МФЙ раиси ва ходимлари, 8-сон аҳоли дам олиш маркази ходимлари ва 59-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари иштироқ этишди. Байрам жуда ажойиб тарзда бўлиб ўтди. Ташриф буюрган катта-кичик ижодкорлар ўзларининг ижод намуналаридан меҳмонларни баҳраманд этишди