O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Фарғона вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Ёш китобхон” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

 

      Жорий йилнинг 29 январь куни Фарғона вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси Олтиариқ туман филиали, Олтиариқ АКМ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олтиариқ туман “Э.Вохидов уй музейи” ходимлари ҳамкорлигида “Ёш китобхон” кўрик танловининг туман босқичи  бўлиб ўтди.
        Кўрик танловда 10-14 ёш тоифасида 5 нафар, 15-19 тоифасида 5 нафар, 20-30 тоифасида 2 нафар китобхонлар 2 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Танловни Ёшлар ишлари агентлиги мутахассиси М.Джалолова очиб берди ва йиғилганларга ҳакамлар хайати аъзоларини таништирди. Танловда сўз олган ҳакамлар аъзоси Олтиариқ туман кутубхона маркази хизмат кўрсатиш бўлими мудири Х.Холматова  танлов шартлари билан қатнашчиларни таништириб ўтди ва уларга омад тилади. Кўрик танловда 10-14 тоифасида энг юқори бал тўплаган Ш.Мўсажонова, 15-19 ёш тоифасида М.Юнусова, 20-30 ёшлилар тоифасида Д.Содиқовалар ғолиб деб топилиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар. Ғолиблар ва 2-3 ўринни олган иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир сўнггида Фарғона вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси Олтиариқ туман филиали мудири Ш.Шакирова йиғилганларга кутубхонага янги олинган китоблар шархи билан таништириб ўтди.

odamlar
odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish