ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР КУТУБХОНАСИГА ТАШРИФ ЮЗАСИДАН МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2021 йилдаги тегишли буйруғига асосан, Маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ф.Джураев 2021 йил 1 февралдан Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори лавозимига тайинланди.
Жорий йилнинг 9-февраль куни директор Ф.Джураев Республикамизда кўзи ожиз ахолига ахборот кутубхона хизматини юқори даражада қондиришга қаратилган янги ахборот марказлари ташкил этиш, ахборот-кутубхона фаолиятини такомиллаштириш бўйича изчил чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюрди.
Ташриф жараёнида ушбу худудда яшайдиган кўзи ожиз китобхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ахборот коммуникация технологияларига асосланган ҳолда фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабини қондириш юқори ва сифатли ахборот кутубхона хизмати орқали билим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳар жиҳатдан асосли таклифлар ишлаб чиқиш, кутубхонага аҳолини айниқса ёшларни тизимли равишда кенг жалб этиш чораларини кўриш каби долзарб масалалар кўтарилди.
Очиқ савол-жавоб тарзида ташкил этилган учрашувда Ф.Джураев Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси жамоаси билан кўзи ожиз фойдаланувчиларга ахборот кутубхона хизматидан кенг фойдаланиш имконини бериш, китобхонлар ва китоб ўқилиши сонини ортиши, ходимларнинг кўзи ожиз фойдаланувчиларга тез ва самарали сервер хизматини кўрсатиши ва амалга оширилаётган ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтди ва бугунги учрашув бирор-бир расмиятчиликларсиз, очиқ ва ошкора ўтишини, бу борада кутубхона жамоасидан ҳам фаоллик талаб этилишини билдирди.
Хусусан, кутубхона учун ажратилган бинонинг ҳолати, моддий техник базаси, ходимлар ва кўзи ожиз китобхонлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди. Ходимлар билан суҳбат асносида кўзи ожиз ахолига кутубхона хизматларини кўрсатиш жараёнидаги муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари ҳақида ҳам фикр юритилди.