O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Сирдарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Назм ва наво” номли адабий кеча ўтказилди

 

2020 йил 14 феврал куни Сирдарё вилояти КОК, 5-умумтаълим мактаби, ЎзКОЖ Гулистон шаҳар бўлими, Гулистон шаҳар кўзи ожизлар маданият маркази, А.Навои номидаги АКМ ҳамда фаол китобхонлар билан ҳамкорликда буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кунининг 579 йиллиги ва Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” номли адабий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни Гулистон шаҳар 5-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан Ш.Рахмоналиев ҳамда Ш.Давлатовалар олиб борди. Ташриф буюрган мехмонлар ўз жойларини эгаллаб бўлишгач, Сирдарё вилояти ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Б.Холбекова сўзга чиқиб тадбирни очиб берди. Тадбир давомида Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи бош мутахассиси А.Норқулов буюк мутафаккирлар Алишер Навоий ҳамда З.М.Бобур хақида сўзлаб ўтди. Шунингдек тадбирда Гулистон шаҳар кўзи ожизлар маданият маркази ходими О.Ражабоев ўзининг куй-қўшиқларини ҳиргойи қилди. Тадбирда СВКОК томонидан буюк мутафаккирлар Алишер Навоий ҳамда З.М.Бобур китобларидан, достонларидан “Адолат ва саховат куйчиси” ва  “Юрт соғинчи билан яшаган шоир” номли китоб кўргазмалари ташкил этилди. Мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан Алишер Навоий ва З.М.Бобур тўғрисида саҳна кўринишлари, ёд олишган рубоий ва ғазаллари ҳамда рақслари билан тадбирни янада қизиқарли ўтишига хисса қўшишди. Тадбир иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади ва буюк шоирлар Алишер Навоий ва З.М.Бобур ғазалларидан баҳраманд бўлишди. Тадбир қизиқарли ва мазмунли ўтди.

odamlar
odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish