O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан иштирокида “Интернетнинг фойдали ва зарарли томонлари” мавзусида тадбир ўтказилди

 

Жорий йилнинг 20 февралъ куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари, Пахтакор туман 08918 ҳарбий ҳарбий курсантлари ва  Жиззах вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган махсус мактаб итернати ўқитувчи ва  юқори ташкилотлардан меҳмонлар иштирокида “Интернетнинг фойдали ва зарарли томонлари” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
      Тадбирни кутубхона ходимаси М.Турдуқулова олиб борди. Тадбир давомида вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси услубий-библиорафик бўлим мудири Ш.Мамадиева сўзга чиқиб у ўз сўзида “Ҳозирги кунда энг глабал муаммолардан бири интернет муаммосидир.  Интернет сўзи ажнабий тилидаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда халқаро маьлумотлар тури деган маьнони англатади. Хозирги кунда интернетнинг тинмай ривожланиши оқибатида,у фақат маьлумотлар тақдим ва қабул қилиш билан чекланиб қолмай,бундан хам катта хажмдаги ишларни олиб боришга хизмат қиладиган бўлиб қолди. Интернет орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан тезкор алоқа ўрнатиш,зудлик билан зарур ахборот ва маълумотларни олиш,билим ва маърифатни оширишда унинг беқиёс ўрни ва аҳамияти борлигини ҳеч ким инкор эта олмайди.”-деб ўз сўзини якунлади.
     Тадбир давомида Жиззах вилоят кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган махсус мактаб интернати директори М. Қаршибоев сўзга чиқиб, “Хар бир нарсани ижобий ва салбий томони бўлганидек, интернетнинг ҳам икки тарафи ҳам яхшиликка ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин нарсага айланди. Интернетга боғлиқ муаммолар ҳам  кўпайиб, жиддийлашиб бормоқда. Бизнинг вазифамиз уни яхшиликка хизмат қилдириб ёмонликка бошламаслиги чораларини кўриш, унинг зарарларидан чекланишга ҳаракат қилишдир, деб сўзни якунлади.
     Тадбирда  Қассоблик маҳалласи прафилактика энспектори Санжар Муродовга ҳамда Пахтакор туман 08918 ҳарбий ҳарбий курсантлари Д.Султоновлар ўзларининг  маърузаси билан ишитрок этди.

odamlar

 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish