O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Biz haqimizda

 

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси тарихига назар соладиган бўлсак хозирги кундаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг кўзи ожизлар учун хизмат кўрсатувчи бир бўлими бўлиб, 1951 йили мустақил шаҳар кўзи ожизлар кутубхонасига айлантирилган. 1965 йил
шаҳар кўзи ожизлар кутубхонасига Республика мақоми берилган. Шу кундан бошлаб ушбу кутубхона Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоят кўзи ожизлар кутубхоналари учун методик марказ ҳисобланади. Ундан ташқари Республикадаги 13 та кўзи ожиз болалар учун мактаб интернатларида, ногиронлар учун коллежларида кўчма кутубхоналар ташкил қилинган ва уларга амалий методик ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси тузилмаси
6 бўлимдан иборат бўлиб улар: Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими, Китоблар билан тўлдириш ва адабиётларга ишлов бериш бўлими, Китобларни сақлаш бўлими,
Услубий-библиографик бўлим ҳамда Овоз ёзиш, информатика ва ахборот технологиялари бўлими, Таҳририят бўлими. Кутубхонанинг асосий фаолиятларидан бири кутубхона фондини махсус адабиётлар билан бойитиш (Брайл ёзувидаги) ва кўзи ожиз фойдаланувчиларнинг талабларини қондиришдан иборат.
Шу билан бирга уйда ўтирадиган юролмайдиган ногиронларга кутубхона томонидан китобларни уйларига етказиб бериш йўлга қўйилган.
Вилоятларнинг айрим туманларида кутубхона филиаллари йўқлиги учун узоқ жойда яшайдиган ахолига ахборот кутубхона хизматини кўрсатиш ва махсус (Брайл ёзувидаги ва гапирувчи) адабиётларни кўзи ожиз фойдаланувчиларга етказиш мақсадида кўчма кутубхоналар ташкил этилган.
Кўзи ожизлар ва уларнинг оилалари учун хизмат кўрсатадиган махсус мактаб интернатлари ва уқитувчилари ясси босма харфдаги китоблардан фойдаланиб келмоқда. Барча вилоят кўзи ожизлар кутубхоналари замонавий компютер воситалари билан таъминланган ва кўзи ожизлар учун JAWS дастури ўрнатилган. JAWS дастури орқали кўзи ожиз фойдаланувчилар компютерда мустақил ишлаш имкониятига эга.
Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида барча вилоят кутубхоналарини аудио китоблар билан таъминлаш мақсадида овоз ёзиш студияси ташкил қилинган.
Бу студияда аудиокитоблар ёзишдан ташқари фонддаги мавжуд ўқилиш имкони йўқ магнит ленталар ва микрокассеталар қайтадан дискларга кўчирилмоқда. Бундан ташқари Республикамиздаги кўзи ожизлар кутубхоналарини ва кутубхона фойдаланувчиларини Брайл ёзувидаги китоблар билан таъминлаш мақсадида, Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида Латвия Республикасидан Брайл ёзувида чоп этадиган махсус ускуналар (мини типография) олиб келиниб Брайл ёзувидаги китоблар чоп этилади.
Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими
Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими кутубхонага келган фойдаланувчиларни кутубхон қонун қоидалари билан таништириб уларни аъзо қилади, адабиётлар билан таъминлайди. Имконияти чекланган, йолғиз кекса ва қўшимча ногиронлиги бор фойланувчиларнинг уйларига адабиётларни олиб бориб беради. Фойдаланувчиларни матбуот нашрлари билан таъминлайди, ҳамда қонун қарор фармойишлар ва янгиликларни имконияти чекланган фойдаланувчиларга ўқиб ешиттиради, шунингдек суҳбат, адабий бадиий, кеча танловлар, беллашувлар, овозли ўқишлар, учрашувлар қисқаси ҳар хил тадбирларни ташкиллаштиради ва ўтказади.

Китоблар билан тўлдириш ва адабиётларга ишлов бериш бўлими

Китоблар билан тўлдириш ва адабиётларга ишлов бериш бўлими Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасининг таркибий қисми бўлиб, бўлимнинг мақсади кутубхона фондини фойдаланувчиларнинг талаблари асосида адабиётлар билан тўлдириб боришдан иборат.

Китобларни сақлаш бўлими
Китоб жамғармасини сақлаш бўлимнинг мақсад вазифалари қуйидагилардан иборат: Жамғармани илмий асосда шакллантириш ва ташкил этиш; Кутубхона абонементи, ўқув заллари филиаллар, кўчма кутубхоналар ва кутубхоналараро абонемент орқали китобхонларнинг ахборот сўровини тезкорлик билан қондириш; Жамғарма ва рақамли каталогнинг сифатли сақланишини таъминлаш; Кам фойдаланиладиган адабиетларни тарғиб қилиш;Нашрларни кутубхона ҳисобдан чиқариш.

Методика-библиография бўлими фаолияти.
Методика-библиография бўлими кутубхоналар фаолиятини ўрганишга оид ишларни ташкил этади ва худудий кутубхоналар ишини тахлил қилади.Хорижий кутубхоналарининг илғор иштажрибаларини ўрганади ва амалда жорий этади ва бевосита жойларга чиққан холда, ҳудудий кутубхоналарига амалий ёрдам кўрсатади. Шу билан бирга ўз вақтида методик марказ мутахассислари томонидан жойларда методик ва амалий ёрдамлар, кутубхона ходимлари учун амалиёт, малака ошириш ҳамда махорат дарслари ташкиллаштиради.

Овоз ёзиш ва ахборот технологиялари бўлими
Овоз ёзиш ва ахборот технологиялари бўлими Республикадаги барча вилоят кутубхоналарини аудио китоблар билан таъминлаш мақсадида овоз ёзиш студияси ташкил қилинган. Фойдаланувчиларнинг эхтиёжларидан келиб чиқиб овоз ёзиш студиясида аудиокитоблар ёзилади. Студияда аудио китоблар ёзишдан ташқари фонддаги мавжуд ўқилиш имкони йўқ магнит ленталар ва микрокассеталар қайтадан дискларга кўчирилади.

Таҳририят бўлими
Республикадаги барча вилоят кутубхоналарини Брайл ёзувидаги адабиётлар билан таъминлаш мақсадида Таҳририят бўлими ташкил этилган.

 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish