O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Қашқадарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Ғазал мулкининг султони” номли тадбир ўтказилди

 

Жорий йилнинг 7-феврал куни Қашқадарё вилоят 18-сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамкорлигида буюк сўз санъаткори, улуғ шоир, сўз мулкининг султони А.Навоий таваллудининг 579 йиллиги олдидан “Ғазал мулкининг султони” номли адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Шоирнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти тўғрисида мазкур таълим муассасаси она-тили ва адабиёт ўқитувчиси Хуршида Тухтақулова маъруза қилди. Шундан сўнг муассаса ўқувчилари томонидан шоирнинг ғазалларидан ижро этилиб, асарларидан саҳналаштирилган ижро намуналари намойиш этилди. Вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси томонидан кутубхонамиз фондига мавжуд А.Навоий китоблари юзасидан китоблар кўргазмаси ташкил қилинди. Кўргазмадан жой олган адабиётларни кутубхонанинг болалар ва ўсмирлар сектори етакчи мутахассиси Ф.Абдуллаева томонидан библиографик шарҳ берилди. Ўтказилган адабий-бадиий кеча ўзининг қизиқарлиги ва мазмунлиги, ўқувчиларнинг қалбларни титратувчи ижролари ҳамда саҳна кўринишлари билан йиғилганларга катта таъсуроот қолдирди.

odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish