O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Буюк сиймоларни ёд этиб” мавзусида тадбир ўтказилди

 

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан ЎзКОЖ “Саънат гулшани” маданият саройида   ўзбек мумтоз адабиёти тарихидаги икки буюк сиймо – Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан “Буюк сиймоларни ёд этиб” деб номланган адабий бадиий кеча тадбири ўтказилди.
Ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий ва Бобур Мирзо асарларида ҳар бир сўз мазмун-моҳиятига қанчалик катта эътибор қаратилгани ҳақида ҳам сўз юритилди. Она тилимизни ҳамиша асраб-авайлаш лозимлиги алоҳида таъкидланди. Буюк сиймоларнинг ғазал ва рубоийлардан парчалар ўқилди. Ғазаллари ёш хонандалар томонидан қўшиқ қилиб  ижро этилди.Бугунги кунда бирор сўзимизни нотўғри қўллашга беэътибор бўлмаслигимиз зарурлиги  қатор мисоллар билан изоҳлаб берилди. Кутубхонамиз фондида мавжуд бўлган А.Навоий ҳамда З.М.Бобур қаламига мансуб асарлардан “Буюклар хазинасидан” деб номланган кўргазма ташкил этилди. Тадбирга ташриф буюрган мехмонлар,  қатнашчи ва ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.


odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish