O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Хоразм вилоят Кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Ўзи ибрат, сўзи хикмат Навоий бобом” мавзусида тадбир ўтказилди

 

       7 февраль куни Хоразм вилоят Кўзи ожизлар кутубхонаси Урганч шахар “Гулшан” маданият маркази хамда Хоразм вилоят кўзи ожизлар спорт федерацияси билан хамкорликда  “Ғазал мулкининг султони”  Алишер Навоий таваллуд топган кунига бағишлаб “Ўзи ибрат, сўзи хикмат Навоий бобом” мавзусида шерият кечаси бўлиб ўтди.       
Шерият  кечасини “Гулшан” маданият маркази мудири Э.Рўзибоев очиб берди ва А. Навоий хаёти ва ижодига тўхталиб  ўтди.   Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг бўлим мудирлари А.Султонов ва Ў.Юсуповалар  А.Навоийнинг ўз даврида халки учун қилган эзгу ишлари ва  5 та достонни ўз ичига олган “Хамса” асари  тўғрисида йиғилганларга маълумот  бердилар. Сўнгра  Хоразм вилоят кўзи ожизлар спорт федерацияси ижрочи  директори  Э.Матяқубов сўзга чиқиб ёшларни кўп китоб ўқиб адабиётга ошно  бўлишга чорлади. Тадбир давомида ёш фойдаланувчилар А.Навоийнинг ғазал ва рубоийларидан айтиб ўзларининг тайёрлаган “Нон иси” номли сахна кўринишини намойиш қилдилар. Алишер Навоий таваллуд топган кунига бағишлаб вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими тамонидан “Навоийнинг ижод олами” мавзусида китоб кўргазмаси хам ташкил қилинди. Тадбир сўнгида Урганч шахар “Гулшан” маданият марказининг бир гурух санъаткорлари А.Навоий ғазалларига басталанган куй қўшиқлар  билан даврага файз улашдилар

odamlar
odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish