Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси ва Ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб интернати ҳамкорлигида турли мавзуларда оммавий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда
Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси ва Ихтисослаштирилган кўзи ожизлар мактаб интернати ҳамкорлигида турли мавзуларда оммавий тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир Халқаро ногиронлар кунига бағишланди. Мактабнинг фаол ўқувчилари ўзларининг тайёрлаб келган байрам дастурларини намойиш этдилар. Тадбир якунида Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси ҳомий ташкилотлар “Зебунисо она” ширинликлари корхонаси ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия фонди томонидан ажратилган ҳомийлик совғаларини топширдилар. Ҳар йили “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Ва ушбу санага бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар ҳам ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг бир намунасидир.