O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида “Мусаффо осмонимиз қалқонлари” мавзусида тадбир ўтказилди

 

   2020  йилнинг 14-январ куни Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 28 йиллиги ҳамда 14-январь-Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” ғояси остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди. 
    Беш мингдан ортиқ ёшларни бирлаштирган фестиваль вилоят марказидаги муҳташам Санъат саройи ёнидаги майдонда давом этди. Бу ўтказилган фестивалди ҳарбийларимизнинг қувончларига шерик бўлиш мақсадида вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг ходимлари ва бир гуруҳ китобхонлари ҳам иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Ч.Р.Бегимқулов сўнгги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳатлар сарҳадларимиз дахлсизлиги, кўп миллатли халқимизнинг осуда, фаровон ва аҳил турмушини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини алоҳида таъкилади.
Фестиваль доирасида ташкил этилган ҳарбий қурол-аслаҳаларнинг намойиши кутубхона ходимлари ва китобхонларида жуда катта қизиқиш уйғотди. КБХХ 010 сержанти Қўлдошов томонидан Н 506 х/қ НСВТ 12,7 мм пулимётининг тузилиши ҳақида кутубхона китобхонларига сўзлаб берди.
Айниқса, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали қиқишлари барчага байрамона кайфият, ўзгача шукуҳ бағишлади. Кутубхона ходимлари ҳарбий-техника ва қурол-аслаҳалар билан танишиб, дала шароитида иссиқ овқат тайёрлаш жараёнлари билан танишиш билар бир қаторда, уларнинг таомларидан истеъмол ҳам қилиб кўрдилар.
Фестиваль доирасида кутубхона ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5-та ташаббуси бўйича имплементатция стратегиясини жорий этиш юзасидан «Йўл-йўлакай ўқиймиз» лойиҳасини амалга оширилди. Лойиҳа доирасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини кутубхоналарга жалб қилиш, кутубхона фонди, янги нашр турлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.
Февтиваль сўнгида  кутубхона томониданк утубхона ўқув залида “Мусаффо осмонимиз қалқонлари” номли адабиий-кечаси ташкиллаштирилди.

odamlar

 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish