Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида “Китобдек хазина мулки мерос йўқ” мавзусида ижодий учрашув ўтказилди
24-январ куни китоб махсулотларини нашр этиш ва тарқатиш , китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, бешта мухим ташаббус доирасида “Китобдек хазина мулки мерос йўқ” мавзусида М.Тоир ва бошқа ёш шоирлар билан ижодий учрашув бўлип ўтди.
Тадбирда шоир М.Тоир аввало шеъриятга, адабиётга бўлган меҳр-у мухаббатингиз учун ташаккур деб чиройли мазмунли шеърларини ўқиб бердилар. Фаол ўқувчилар ўзлари севган шоирларни шеърларини мароқ билан ёдлаб беришди. Шунингдек ёш шоирлар ўз ижод махсуллари билан меҳмонларни хушнуд қилдилар . Тадбирда китоб кўргазмалари ташкил этилиб Зангиота филиали мудири Ю.Ахмадалиева янги адабиётларни тақдимотини ўтказдилар.