O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Эхтиром мукофоти муборак !

 

   Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан юртимизда фаол ва сермаҳсул ижод қилаётган санъат ва маданият вакиллари ҳамда ўз ижодий тажрибалари билан ёшларга ибрат бўлаётган устоз санъаткорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Эҳтиром” мукофотининг навбатдаги совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
   Ушбу мукофотга Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директори Ўроқов Аъзам Аскарович “Йил кутубхоначиси” йўналиши бўйича сазовор деб топилди. Ушбу мукофот билан чин дилдан муборакбод этамиз.
    Учинчи маротаба ўтказилган ушбу танловдан кўзланган мақсад – устоз ижодкорларнинг меҳнатларини муносиб қадрлаш, ёш санъаткорлар ижодини эътироф этиш ва рағбатлантириш, шу билан бирга уларни келгусида улкан марраларни забт этишга даъват қилишдан иборат эканлиги тадбирда таъкидлаб ўтилди.
     “Эҳтиром” мукофоти маданият ва санъат соҳаларининг 5 та йўналиш бўйича 29 та номинацияларни қамраб олган. Мукофотининг ўзига хослиги шундаки, у йил давомида санъат ва маданиятимизнинг турли йўналишларида фаол ва сермаҳсул ижод қилган фидойи, заҳматкаш ижодкорларни тақдирлайди, уларга эҳтиром кўрсатади.

 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish