ТУМАН ҲОКИМИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ!
ТУМАН ҲОКИМИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ АЪЗОЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ!
Жорий йилнинг 11 август куни Поп тумани ҳокими Аъзамжон Султанов туманимизда фаолият юритаётган “Кўзи ожизлар” жамияти аъзоларини қабул қилди.
Бўлиб ўтган учрашувда сектор раҳбарлари, “Халқ қабулхонаси” мудири, Нуронийлар жамияти, туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этиб, мазкур тоифадаги инсонлар билан яқиндан суҳбат қилинди, мавжуд муаммо ва таклифлари тингланди. Хусусан, 2 та соғлиқни тиклаш, 1 та уй-жой олиш, 3 та уй-жойини таъмирлаш, 1 та кредит олиш ва моддий ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлар ўрганилди. Бу бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
– Бугунги учрашувда ҳудудлардан келган кўзи ожиз инсонлар билдирган муаммолари белгилаб олинди, – дейди туман Кўзи ожизлар жамияти раиси Ғофуржон Қурбонов. – Муҳими, бундай эътибор туфайли кўплаб инсонлар ҳаётида яхши ўзгаришлар бўлади. Уларнинг фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш, замонавий техникалар билан жиҳозлаш ва жой бериш каби масалалар ижобий ҳал этилади.