Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға
17 август куни Самарқанд вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг яна бир филиали ташкил этилди. Иштихон туман кўзи ожизлар кутубхонасининг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, туман кўзи ожизлар жамияти аъзолари иштирок этишди. Кутубхона тўрт турдаги адабиётлар—босма, гапирувчи, аудио ва махсус брайль ёзувидаги адабиётлар билан таъминланди.