Навоий вилояти Нурота туман кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “ Шифокор огоҳ этади ” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Жорий йилнинг 21 – февраль куни Навоий вилояти Нурота туман кўзи ожизлар кутубхонасида Хитойда тарқалган Коронавирус инфекцияси ҳақида вақтли матбуотлардан олинган маълумотлар асосида “ Шифокор огоҳ этади ” мавзусида суҳбат ўтказилди.
Суҳбатда туман АСТТҚК бўлинмаси врачи Г.Турсунова, бўлинма ҳамшираси Г.Жўраеваларнинг матбуотга берилган мақоласи ўқиб эшиттирилди.
Суҳбатда туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари ва 1- мактабнинг 11 – синф ўқувчилари иштирок этди.Тадбирни кўзи ожизлар кутубхона мудираси Ш.Бафоева олиб борди. Тадбирда 25 нафар китобхон иштирок этди. Суҳбатда тадбир иштирокчилари юртимизга юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш бўйича керакли чоралар қилинганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлишди.