O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Наманган вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида “Янги йилим яхши йилим” мавзусида тантанали кеча ўтказилди

 

      2019  йил  28 – декабр  куни   Вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонасида  шаҳар хамда туманлар кутубхонлари ходимлари билан биргаликда 2019 йил якуни буйича “Янги йилим яхши йилим” мавзусида тантанали кеча бўлиб ўтди
   Йиғилган байрам иштирокчиларига  байрам  дастурхони  ёзилди. Наманган вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори А.Жўраев сўзга чиқиб тадбир қатнашчиларини келаётган 2020 йил билан чин қалбидан табриклаб ўтди. Шундан сўнг сўзни туман кутубхона ходимларига берилди улар хам йиғилган барча ходимларни байрам билан муборакбод этишди ва шундай байрамлар давомли бўлишини ва байрам ташкил қилган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар. Кечани янада қизиқарли ўтишини инобатга олиб кутубхона ходими Р.Гаффарова томонидан янги йил викторина савол – жавоб уйини ўтказилди. Ушбу викторинада қизиқарли ва сохага оид савол – жавобларга энг кўп жавоб берган  туман кўзи ожизлар махсус кутубхона ходимларидан  М.Жўрабаева, Х.Холмирзаева, О.Саминов, А.Нишановлар ғолиб бўлишди. Викторина ғолибларини вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси томонидан эсдалик совғалари ва янги йил совғаси билан тақдирландилар. Совғаларни кутубхона ишлари бўйича  директор  ўринбосари  М.Нарзуллаев тақдим этдилар.

odamlar
odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish