“Қаламдан тўкилган ҳаёт” номли хотира кечаси ўтказилди
Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонасининг №4-сонли Янгийўл тумани филиалида 5-август Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган “Қаламдан тўкилган ҳаёт” номли хотира кечаси бўлиб ўтди . Унда фаол китобхонлар, Хақабод Маданият марказининг ашула ва рақс тўгараги аъзолари, доиракашлар гуруҳи иштирок этдилар. Тадбирда ёзувчининг ҳаёти ва ижодига, унинг серқирра ва халқчил асарларига алоҳида тўхтаб ўтилди. Ёзувчига бағишланган китоб кўргазмаси ташкил этилди.Тадбир сўнгида меҳмонларга китоблар ва эсталик совғалари топширилди.