O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Сирдарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Сени куйлайман хаёт” номли шеърият кечаси ўтказилди

 

2020 йил 2 март куни Сирдарё вилояти КОК, А.Навои номидаги АКМ, мактаб маъмурияти ҳамда фаол китобхонлар билан ҳамкорликда Халима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёт фанини чуқур ўрганишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўзбек халқ шоираси, Меҳнат қахрамони, таржимон Зулфия (Зулфия Исроилова, 1915-1996) таваллудининг 105 йиллиги муносабати билан “Сени куйлайман хаёт” мавзусида шеърият кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирни Сирдарё вилояти КОК ходими Ш.Умурзоқова олиб борди. 
Тадбир давомида Кўзи ожизлар кутубхонаси ходими Ш.Умурзоқова ва мактаб кутубхонаси ходими З.Зокиров Зулфияхоним хаёти ва ижоди тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, тадбирда АКМ ходимлари томонидан “Бахтим шул ўзбекнинг Зулфиясиман” номли расмли-китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Ушбу кўргазмада Зулфияхоним хаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар ўрин олган бўлиб, ўқувчилар қизиқиш ва мароқ билан мутолаа қилишди.
Тадбир сўнгида мактабнинг бир гуруҳ истеъдодли ўқувчи ёшларидан З.Исмоилова, У.Абдуқодиров, О.Бурхонов, С.Бобоева ва Г.Рустамовалар иштирокида Зулфияхоним ижодидан намуналар келтирилди ҳамда шоиранинг шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.
Зулфияхоним шеъриятининг нуфузи – бизнинг дабдабали мураккаб давримизнинг хаққоний ифодаси, ўзига хослиги, замондошларимизнинг қалби ва ҳаракатларининг ёрқин тасвиридадир. 

odamlar
odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish