Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Ислом Каримов хотирасига юксак эҳтиром” мавзусида хотира кечаси ўтказилди
2021 йилнинг 29-январь куни вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ўқув залида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти, давлат ва сиёсат арбоби И.А.Каримов таваллуд топган кунига бағишлаб “Ислом Каримов хотирасига юксак эҳтиром” мавзусида хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбир давомида сўзга чиққан С.Жумақулов ҳам Ислом Абдуғаниевич бутун фаолияти давомида адолатли сиёсат юритганлиги хақида, улуғ раҳнамоимизнинг “Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида қамраб олмоғи даркор”, деган жумлалариёқ фикримизни исботлайди дея хотирлаб ўтди.
Тадбирни тўлдириш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президентини хотирасини ёд этиб” номли китоб кўргазмаси китобхонларга манзур бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти асарларини янада кўпроқ ўқиш ва ўрганиш лозимлиги хақида ўз фикрларини билдиришди.