O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида мутолаа кечаси ўтказилди

 

 25 январ куни Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан ЎзКОЖ Сергели тумани ташкилотида Антон Павлович Чехов (1860-1904 йил 29 январь) таваллуд топган кун муносабати билан овозли ўқиш тадбири ўтказилди. А.П.Чехов инсоннинг руҳ ва қалб гўзаллигини қўшиқдек ўз асарларига чуқур сингдира олган ҳақиқий ёзувчи, рус адабиётини дунё бадиий тафаккури мақомига олиб чиққан машҳур санъаткордир. Тадбирда йиғилганлар буюк ёзувчининг ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар. А.Чехов табиатан одамохун, самимий суҳбатдош, дилдош инсон бўлиши билан биргаликда қўли гул боғбон бўлганлиги, ундан анвойи гуллар, манзарали ва мевали дарахтларга бой боғлар қолганлиги ҳам айтиб ўтилди. Чехов ижодининг кўпгина намуналари ўша даврнинг ўзидаёқ саҳналаштирилиб, томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинганлиги ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтилди.

odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish