Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан Мардлар қўриқлайди Ватанни мавзусида тадбир ўтказилди
13-январ куни Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида тадбир ўтказилди. кеча ёш китобхонларнинг шеър, қўшиқ, табрик ва сахна кўринишлари билан мазмунан бойитилди. Тадбирга Бухоро давлат университети талабалари ташриф буюриб, кечага янада кўтаринки кайфият бахш этди.