Навоий вилояти Қизилтепа тумани кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Жаннати одамлар” номли овозли ўқиш ўтказилди
Жорий йилнинг 29-декабрь куни Қизилтепа тумани кўзи ожизлар кутубхонаси ва туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев таваллуд куни муносабати билан “Жаннати одамлар” номли овозли ўқиш ўтказилди. Овозли ўқишда кутубхоначи М.Ҳасанова ўзбек адабиётининг замонавий болалар ёзувчиси бутун ижодий салохиятини болалар ва ўсмирлар дунёсига бағишлагани, унинг “Сариқ девни миниб”, “Беш болали йигитча”, “Ширин қовунлар мамлакати” номли асарлари бир неча ҳорижий тилларга таржима қилиниб, мукофотларга сазовор бўлганини ва ёшлар таълим –тарбиясида тутган ўрни хусусида интернет тармоғи орқали олган маълумотлари юзасидан маълумотлар ўқиди. Кутубхоначи иштирокчиларга албатта ёзувчининг китобларидан болаларига олиб беришларини ва унинг асарлари бола психологиясига ижобий натижалар беришлигини тавсия қилди.