O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасида “Кўзи ожизлар ёзувининг ихтирочиси” мавзусида давра сухбати ўтказилди

 

       Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан 4 январ – Луи Брайль таваллуди муносабати билан “Кўзи ожизлар ёзувининг ихтирочиси” деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда кўзи ожизлар  ҳаётида ўчмас из қолдирган  ихтирочи Л.Брайльнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда  буюк ихтироси тўғрисида сўз юритилди. ЎзКОЖ Чилонзор туман ташкилоти раиси Б.Ҳамроалиев ўз сўзида дунёдаги миллионлаб кўзи ожизлар Л.Брайль ёзуви орқали ҳаётни теран идрок этиши, илм-фаннинг кўплаб  йўналишларида изланишлар олиб бориш имконига эга бўлдилар, улар соғлом кишилар билан бир сафда туриб жамият ривожига ўз улушларини қўшиб келмоқдалар, деб сўзига якун ясади. Муҳими, кўзи ожиз инсонлар учун Л.Брайль ёзуви маърифат дарвозаларини очиб берди, шу сабабли ҳам улар ҳамма қатори китоб дунёсининг бебаҳо дурдоналаридан баҳраманд бўлиб келмоқдалар. Кутубхонамиз фондида мавжуд бўлган бўртма нуқтали  адабиётлар асосида кўргазма ташкил этилди.

odamlar

odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish