O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Кўзи ожизлар ёзувининг ихтирочиси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

    4 январ ЎзКОЖ Чилонзор туман ташкилотида   4-январ Л. Брайль таваллуди муносабати билан “Кўзи ожизлар ёзувининг ихтирочиси”деб  номланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 
   Унда Л.Брайльнинг хаёти ва ижоди ҳамда кўзи ожизлар  учун қилган буюк ихтироси тўғрисида сўз юритилди. ЎзКОЖ Чилонзор туман ташкилоти раиси Б.Хамроалиев сўз олиб, дунёдаги миллионлаб кўзи ожизлар Л. Брайль ёзуви орқали ҳаётни теран идрок этиши, илм- фаннинг кўплаб  йўналишларида изланишлар олиб бориш имконига эга бўлдилар, улар соғлом кишилар билан бир сафда туриб жамият ривожига ўз улушларини қўшиб келмоқдалар деб сўзига якун ясади. Муҳими, кўзи ожизлар учун Л. Брайль ёзуви олтин калит бўлиб, маърифат  дарвозаларини очди ва тенгсиз дурдоналардан баҳраманд қилиб келмоқда.

ikki kishi
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish