ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР КУТУБХОНАСИГА ТАШРИФ
Жорий йилнинг 25 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Р.Шамсутдинов, санъатшунос, бош рассом А.Жамолиддинов, Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти раиси Қ.Шарапов, Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси директори А.Ахетова ва Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Ф.Джураевлар Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюриб, кутубхонадаги китобхонлар учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техника базаси ва ахборот кутубхона хизматини юқори даражада қондиришга қаратилган ишлар билан танишди.
Вакиллар билан ўрганишлар натижасида Ф.Джураев Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонасида кўзи ожиз фойдаланувчиларга ахборот кутубхона хизматидан кенг фойдаланиш имконини бериш, туманларда кўзи ожизлар кутубхоналарини очиш, китобхонлар қатнови ва китоб фонди сонини ўстириш, ходимларнинг кўзи ожиз фойдаланувчиларга тез ва самарали ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиши ҳамда амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, кўзи ожиз болалар тахсил олаётган мактаб-интернатда қорақалпоқ тилида Брайль ёзувдаги адабиётларнинг етишмаслиги, умуман қорақалпоқ адабиётларининг камлиги, кўзи ожизлар кутубхоналари замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланмаганлик ва бошқа долзарб муаммолар ҳам ўрганилди.