O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИЙ КЎЗИ ОЖИЗЛАР КУТУБХОНАСИГА ТАШРИФ

 

Жорий йилнинг 9-февраль куни Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонасига Маданият вазирининг ўринбосари Мирзаев Олимжон Номазович ва Ахборот технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш бошқармаси бошлиғи Шермухаммедов Жасурбек Абобакир ўғли ташриф буюрди.
Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Ф.Джураев билан биргаликда кутубхонанинг ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатилиши, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратилганлиги, Брайль ёзувида адабиётлар чоп этиш учун типография ҳамда аудио китоблар яратиш мақсадида овоз ёзиш студиясининг шарт-шароитларини хамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларига бўлган эхтиёжлари юзасидан барча ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Ташриф жараёнида кўзи ожиз китобхонларга қулай шарт-шароитлар яратиш, ахборот коммуникация технологияларига асосланган ҳолда фойдаланувчилар ва ходимларнинг ахборот-коммуникация технологияларига ва тифлотехникаларга бўлган талабини қондириш, юқори ва сифатли интернет тармоғи учун зарур техникалар бўйича ҳар жиҳатдан асосли таклифлар ишлаб чиқиш, замонавий компьютер техникаси, юқори аниқликдаги махсус сканер ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминланиши каби долзарб масалаларга эътибор қаратилди.
Долзарб учрашувда Ф.Джураев, О.Мирзаев, Ж.Шермухаммедовлар кутубхона ходимлари билан биргаликда кутубхонанинг ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланганлик ҳолатини чуқур ўрганиб, кутубхона ходимлари ва китобхонлар талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб ахборот-коммуникация технологияларига оид масалалар бўйича тегишли вазифалар аниқлаб олинди ва уларни бартараф этиш юзасидан келишиб олинди.

odamlar
odamlar
odamlar
odamlar
odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish