Самарқандга ташриф
Жорий йилнинг 30 март куни Республика марказий кўзи ожизлар кутубхонаси директори Ф.Джураев раҳбарлиги остида, кутубхона ишлари бўйича директор ўринбосари Г.Султонметова, бўлим бошлиғи Х.Мухамедова, Маданият вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат бўлими бош аудитори Ф.Рахматуллаев, дастурловчи Ш.Бабакулов Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонасига Прокуратурага юборилган шикоят аризаси муаллифлари билан учрашув ўтказиш, аризада кўрсатиб берилган важларни асослилигини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни хамда фаолият самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш мақсадида хизмат сафарида бўлишди.
Ташриф давомида кутубхонанинг барча ходимлари ва шикоят аризаси муаллифлари билан биргаликда мулоқот ўтказилди. Шикоят муаллифларига барча кўрсатиб ўтган важлари бўйича асосли жавоблар очиқ мулоқот тарзида жамоа ходимлари ва ўрганиш гурухи аъзолари хамда мулоқот қатнашчилари томонидан батафсил тушунтирилди.
Шунингдек дастурловчи Шерзод Бабакулов кутубхона учун харид қилинган Брайль принтерини монтаж қилиб, янги дастур ўрнатиб ҳамда иш жараёнига тушуриб берди.