Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида “Садоқат ва вафо рамзи” хамда “Аёл-жамиятнинг гултожи” номли ижодий кеча ўтказилди
3-март куни ТВКОК ўқув залида 1-март шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 105 йиллигига бағишланган “Садоқат ва вафо рамзи” хамда 8-март Халқаро хотин қизлар кунига бағишланган “Аёл-жамиятнинг гултожи” номли ижодий кеча бўлиб ўтди.
Унда тумандаги №1, №3 , №15-16сон умумтаълим мактаблари иштирок этдилар . Тадбирни ИИБ бўлими хотин-қизлар бўлими инспектори подполковик М. Хўжаева очиб бердилар. Тадбирда ёзувчилар уюшмаси аъзоси “Камалак” нашриёти раҳбари ёзувчи, шоира Ўктамой Холдорова ўз ҳаёт йўллар ва ижод махсуллари билан ўртоқлашдилар. Ўзлари шеър ёзадиган ҳаваскор шоиралар учун маслаҳатлар ва маҳорат дарслари ўтиб бердилар.Шунингдек “Оила маркази” раҳбари сўзга чиқиб таниқли ўзбек шоирасининг маънавий ҳаётимизга қўшган хиссаси ҳақида ўқувчиларга ўзлаб бердилар. Мактаб ўқувчилари эса аёлни баҳорни тараннум этувчи шеърлар,куй-қўшиқлар, рақслар ижро эттилар. Тадбир сўнгида кутубхона раҳбари сўзга чиқиб, барчани келаётган айём билан табрикладилар ва гулдасталар , эсталик совғаларини меҳмонларга тақдим қилдилар