Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонасида “Навоий жаҳон юлдузи” ва “Ўз даврининг баркамол подшоси ва адиби” номли тадбирлар ўтказилди
14-феврал куни ТВКОК ўқув залида Туман ХТБ, тумандаги №1, №2, №3-сонли умумтаълим мактаблари туман ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи, “Ифтихор” маҳалласи билан хамкорликда 9-феврал Буюк ўзбек шоири Низомиддин Мир Алишер Навоийга бағишланган “Навоий жахон юлдузи” ва 14-феврал Давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига “Ўз даврининг баркамол подшоси ва адиби” номли тадбири бўлиб ўтди
Тадбир бошида кутубхона раҳбари сўзга чиқиб кутубхона ҳақида маълумот бериб ўтдилар шунингдек, буюк боболаримизнинг ҳозиргача беқиёс ва битмас-тугалмас маданий ва маърифий бойликларини ўрганиш ҳар бир ёш авлод учун шарафли бурчдир , беназир зотларнинг илоҳий қудратларидан бири шулки,улар наинки замондошлари балки кейинги авлодларга ҳам назм ва наср ривожида устоз вазифасини ўтайдилар деб айтиб ўтдилар.ИИБ инспектори подполковник Хаджаева М. сўзга чиқиб, Навоий шеърияти ва Навоий обрози ҳамиша кучли бир қуёш каби кўнглимни тортар эди. Ёшлигимдан бери Навоийнинг ўлмас, абадий шеърларини севиб ўқир эдим, унинг жозибали ғазаллари борган сари кўнглимга сингиб борди, шакл ва мазмунлари юрагимни мафтун этди деб ўз сўзларини якунладиларюЎқувчилар таништирув, баҳру-байт, саҳна кўриниши ва анкета саволларига ёзма равишда жавоблар беришди.беллашув қизғин ва бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Тадбир сўнгида Ёшлар иттифоқи раис ўринбосари ҳамда кутубхона раҳбари ўқувчиларги эсталик совғаларини тақдим қилдилар.