O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Сурхондарё вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Юрагида Ватан дарди ёнган шоир” мавзусида тадбир ўтказилди

 

Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби, моҳир саркарда З.М.Бобурнинг 537 йиллигига бағишлаб 2020 йилнинг 14-январь куни вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида Термиз шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда  “Юрагида Ватан дарди ёнган шоир” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Тадбирни услубият бўлими услубчиси М.Норбоева сценарий асосида олиб борди.
Шунингдек, Термиз шаҳар 6-умумий ўрта таълим мактабидан ташриф буюрган она тили ва адабиёт ўқитувчиси Эргашева Маҳлиё шерюрак Бобур Мирзонинг туғилиш онларидан тахтга ўтиргунгача бўлган болалик даври, “Бобурнома” асари хақида батафсил ҳикоя қилиб берди ва унинг ҳикматли сўзларидан баҳраманд этди.
Бундан ташқари Термиз шаҳридаги 6-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиларидан Қаршиева Барчиной, Яхшиқулова Сарвиноз, Рўзибоев Беҳруз, Зулфиқоров Далер, Ҳақназарова Озода, Ярашев Умид, Бадалова Азиза, Муллажонова Севара, Исоқжонова Дилчеҳра, Рўзимуродов Улуғбек ҳамда Сайқонов Азизбеклар ўзлари ёд олган Бобур қаламига мансуб бўлган ғазал ва рубоийларидан парчалар ўқишди ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этишди.
 Кечага ташриф буюрган Термиз шаҳар кўзи ожизлар маданият маркази ходимларидан  Эргашова Феруза Бобурнинг ғазалига басталанган қўшиқлари билан,  Давлатова Сарвиноз, “Замонавий рақс” тўгараги аъзоларидан Жураева Мафтуна ва Абдужалилова Барчинойлар ўзларининг рақслари билан иштирок этишди.
Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг мудираси Д.Абирова “Юрагида Ватан дарди ёнган шоир” номли қисқача маърузани  ўқиб эшиттирди.
Кутубхонанинг библиографи Н.Ражамаҳмудова “Миллатимизнинг бетимсол ғурури” номли китоб кўргазмасининг тавсиявий рўйхати ва библиографик шарҳи билан барчани таништириб ўтди.

odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish