7 yanvar kuni Respublika markaziy ko‘zi ojizlar kutubxonasida audiokitoblar nusxalarini yozib olish moslamasi o‘rnatilgan zamonaviy kompyuter jamlanmalari foydalanish uchun topshirildi.
Бугун 7 январь куни Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонасига қарашли 13 та туман кўзи ожизлар кутубхоналарининг китобхонлари фойдаланиши учун замонавий AV TECH компьютер жамланмалари аудиокитобларни нусҳаларини ёзиб олиш мосламаси билан ва
Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси аудио китоблар яратиш студияси учун аудиокитоблардан нусҳа кўчириш замонавий DATEK DUBLIKATOR фойдаланиш учун топширилди.
Шунингдек Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси Брайль алифбосида бўртма – нуқтали китобларни чоп этиш минитипографиясида мусиқий дарсликлар, нота ва қўзи ожиз болажонлар китоблари учун тактиль расм ва чизмалар чоп этадиган EVEREST – D V 4 замонавий Брайль принтери ишга туширилди.