O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Навосиз улуснинг наво бахшиси бўл!” мавзусида тадбир ўтказилди

 

Жорий йилнинг 12 февраль куни Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамда Фарғона вилояти кўзи ожизлар махсус мактаб – интернати ходимлари ҳамкорлигида ушбу мактабнинг фаоллар залида “Навосиз улуснинг наво бахшиси бўл!” мавзуида Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501) таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан   адабий кеча ўтказилди.
     Ушбу кечага 100 дан ортиқ мактаб ўқувчилари, ўқитувчи –мураббийлар фаол иштирок этдилар. Шунингдек, мазкур кутубхонанинг  “Ёш ижодкорлар клуби”нинг аъзоларидан ижодкор  китобхонлар ҳам фаол қатнашдилар. Дастлаб кечанинг кириш қисмини махсус-мактаб интернатининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Тошматова тадбир иштирокчиларини дил сўзлари билан табриклаб, кечани  очиқ деб эълон қилди. Ўқувчилардан Ш.Мамасолиева ҳамда З.Оҳунжоновалар бошловчилик вазифасини олиб бордилар. Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг “Методика-библиография” бўлими мудири А.Бабаева  буюк шоир ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомизнинг шахсий ҳаёт тажрибаси, бой маънавий мероси билан беқиёс ибрат кўрсатган етук алломанинг асрлар ошсада дурдона асарлари долзарблигини йўқотмагани, бугунги кунда тараққиётнинг муҳим ва ажралмас бўғинига айланганлиги халқаро миқёсда эътироф этилаётганлигига  таъриф бериб ўтди, сўнгра шоирнинг  ҳаёти ва ижодига  бағишланган маърузаси тингланди. Кутубхона ходимлари “Китобхонларга хизмат кўрсатиш” бўлими мудири С.Пўлатова ҳамда “Методика-библиография” бўлими кутубхоначиси  Ф.Ўринбоевалар томонидан ғазалнавис шоирнинг лирик ғазал ва рубойилари эшитилди. Шу билан бирга “Ёш ижодкорлар” клубининг аъзолари М.Каримова, А.Шукурова, Н.Хакимова, У.Исломова каби ижодкор ёшларнинг ижод намуналари тингланди. Адабий кеча давомида ташкил этилган “Навоийни англаш саодати”  мавзуидаги китоб кўргазмасининг мазмун-моҳияти  билан кутубхоначи  М.Марахимов таништирди, кўргазмадан ўрин олган шоирнинг ҳар бир китобини алоҳида шарҳлаб берди. Тадбир давомида тингловчилар ўртасида буюк мутафаккирнинг ҳикматли сўзларига алоҳида эътироф берилди, жажжи ўқувчиларнинг ёд билган ҳикматли мисралари барчани ўзига жалб этди. Вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг рахбари томонидан  тайёрланган эсдалик совғалари фаол иштирок этган ўқувчи – ёшларга тақдим этилди. Фарғона вилояти махсус-мактаб интернат директори Н.Ҳошимовга,  ўқувчилардан Ш.Мамасолиева ҳамда З.Оҳунжоноваларга кутубхона директори А.Файзиматова томонидан тасдиқланган  “Ташаккурнома”лар тақдим этилди.

odamlar
odamlar
odamlar
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish