O'zbekiston gerbi

RESPUBLIKA MARKAZIY KO’ZI OJIZLAR MAXSUS KUTUBXONASI

 

Сирдарё вилоят Кўзи ожизлар кутубхонасида “Ғазал мулкининг султони” номли адабий кеча ўтказилди

 

2020 йил 12 феврал куни Сирдарё вилояти КОК, “Ором” маданият ва дам олиш маркази, мактаб маъмурияти  ҳамда фаол китобхонлар билан ҳамкорликда буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий (1441-1501) таваллуд топган кунининг 579 йиллиги муносабати билан “Ғазал мулкининг султони” номли адабий кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирни Сирдарё тумани маданият бўлими ходими Н,Туропова олиб борди. Ташриф буюрган мехмонлар ўз жойларини эгаллаб бўлишгач, 42-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт уқитувчиси  Г.Низамиддинова сўзга чиқиб тадбирни очиб берди. Тадбирда  СВКОК томонидан буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий китобларидан, достонларидан, китоб кўргазмаси ташкил этилди. Мактабнинг 10 синф ўқувчилари томонидан Алишер Навоий хаётидан саҳна кўринишлари, бизларга меърос қолдирган рубоий ва ғазаллари билан тадбирни қизиқарли утишига хисса қўшишди. Тадбир иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади ва буюк шоир Алишер Навоий  ғазалларидан бахраманд бўлишди.


ikki kishi
 
Chat
Operator

Salom. operatorga yozishingiz mumkin.

Yuborish