Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида “Сўз мулкининг султони” мавзусида тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 7 февраль куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида 9 февраль буюк ўзбек шоири, мутафаккир давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан “Сўз мулкининг султони” мавзусида адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.
Бадиий кечага Меҳр-мурувват шаҳарчасида яшовчи фойдаланувчилар, Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари ва шаҳар маданият маркази ходимлари иштирок этди. Бадиий кечани Кўзи ожизлар кутубхонаси ходимаси М.Турдиқулова олиб борди. Бадиий кечани очиб бериш учун сўзни, кўзи ожизлар кутубхонаси фаол фойдаланувчиси Исматов Абдумуродга берилди. У ўз сўзида А.Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти хақида гапириб, “Шоирнинг ижодини ўрганиш, илмий ишлари бўйича ҳозирги кунда Профессор олимлар иш олиб бормоқда ва бугунги кунда улар меъроси кўпгина ёшларимизни илҳомлантириб келмоқда. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар ва кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилаётган”лигини айтиб ўз сўзини якунлади. Бадиий кеча давомида 08918 ҳарбий қисм аскарлари томонидан А.Навоийнинг ҳаёти акс этган саҳна кўриниши намойиш этилди. Бадиий кечада Жиззах шаҳар маданият маркази ходимлари ва ҳарбий қисм аскарлари томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди. Кечада фойдаланувчиларимиз ҳамда кутубхона ходимлари томонидан буюк ўзбек шоири, мутафаккир давлат арбоби Мир Алишер Навоий хотирасига бағишлаб, уларниниг рубоий ва ғазалларидан наъмуналар келтириб ўтишди.