Навоий вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан “Буюк давлат арбоби” мавзусида тадбир ўтказилди
9 феврал буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Низомиддин Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига ҳамда Шоир ва моҳир саркарда Мирзо Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб, “Буюк давлат арбоби”, “Халқ ардоғида яшаш улуғ бахт” номли адабий-бадиий кеча ўтказилди
Тадбир туман маданият бўлимининг мажлислар залида ўтказилди. Унда маданият бўлимининг ишчи ҳодимлари томонидан куй қўшиқлар ижро этилди. Шунингдек тадбирда 11-сонли мусиқа мактабининг ўқувчилари ҳам иштирок этишди. Тадбирда 200 ортиқ иштирокчилар ва мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашди. Тадбир жуда мароқли ва мазмунли ўтди.