Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси 2022 йил иш режасига асосан
Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси 2022 йил иш режасига асосан маданият вазирининг маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш мақсадида Қўмита раиси Б.Сайфуллаев бошчилигида сенаторлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Ёшлар парламенти аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳи Хоразм вилоятига хизмат сафари ташкил қилинди. Сафар давомида ишчи гуруҳ Хоразм вилоят кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюришди. Ташриф жараёнида кўзи ожиз китобхонларига қулай шарт-шароитлар яратиш, ахборот коммуникация технологияларига асосланган ҳолда фойдаланувчилар ва ходимларнинг ахборот-коммуникация технологияларига ва тифлотехникаларга бўлган талабини қондириш, юқори ва сифатли интернет тармоғи учун зарур техникалар бўйича ҳар жиҳатдан асосли таклифлар ишлаб чиқиш, замонавий компьютер техникаси, юқори аниқликдаги махсус сканер ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминланиши каби долзарб масалаларга эътибор қаратилди.